Клуб ҳисобчи ва лицензиялаш менежери учун семинар ўтказилди 05.02.2026 PFL
Семинар давомида иштирокчиларга клубларни лицензиялаш жараёнидаги янгиликлар ва киритилган ўзгаришлар юзасидан батафсил тушунтириш берилди.
photo: PFL
Бугун Бунёдкор стадиони анжуманлар залида футбол клубларининг ҳисобчи ҳамда лицензиялаш менежерлари учун янги Лицензиялаш мавсуми бўйича семинар ташкил этилди. Мазкур тадбирни Профессионал Футбол Лигаси Лицензиялаш бўлими бошлиғи Жалолхон Иног‘омхўжаев олиб борди.
Семинар давомида иштирокчиларга клубларни лицензиялаш жараёнидаги янгиликлар ва киритилган ўзгаришлар юзасидан батафсил тушунтириш берилди. Шунингдек, Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан яқин йилларда лицензиялаш жараёнига жорий этилиши кутилаётган янги талаб ва бандларга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу йўналишда клубларнинг мавжуд имкониятлари атрофлича таҳлил қилинди.
Ушбу тадбир мутахассислар учун муҳим ахборот ва амалий тавсиялар манбаи бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор