locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Клопп “Реал”ни бошқармайди. Клуб бошқа номзодни илгари сурмоқда

Клопп “Реал”ни бошқармайди. Клуб бошқа номзодни илгари сурмоқда
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби Юрген Клоппни бош мураббий этиб тайинлашни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда GivemeSport хабар берди.

Олдинроқ Мадрид клуби "Ливерпул"нинг собиқ устози билан клубда ишлаш борасида боғлангани ҳақида хабар берилганди.

Мадридликлар Анчелотти билан боғлиқ вазиятдан сўнг Клоппнинг ёзги режалари ҳақида билиш учун немис билан икки марта боғлангани даъво қилинган. Юрген ҳозирда “Ред Булл”да футбол операциялари бўлими бошлиғи лавозимида ишлайди.

Карло Анчелотти клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан Мадрид клуби бош мураббийлигидан кетиши мумкинлиги малум бўлганди. Анчелотти кетса, "Баер" бош мураббийи Хаби Алонсо асосий номзод бўлиб қолади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг