locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Клопп «Реал» режаларида йўқ, уни жамоага таклиф қилиш режалаштирилмаган — манба

Аввалроқ мадридликлар немис мутахассиси номзодини илгари сураётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби германлик мутахассис Юрген Клоппни жамоа бош мураббийлиги лавозимига тайинлаш вариантини кўриб чиқмаяпти. Аввалроқ, The Athletic нашри «қаймоқранглилар» раҳбарияти «Ливерпул» собиқ мураббийи номзодини юқори баҳолаётгани ҳақида хабар берган эди.

«Мендаги маълумотларга кўра, Юрген Клопп — имконсиз вариант. Ҳозирда Клоппнинг келишидан ҳайжонда бўлганлар буни унута қолишсин. Унинг «Реал»га ўтиши кутилмаяпти. Балки у барчангизга жуда ёқар, у ажойиб мураббий, лекин «Реал» раҳбарияти режаларига кирмайди. Уни таклиф қилиш режалаштирилмаган», — деди журналист Хосеп Педрерол.

Маълумот учун, жорий йилнинг январ ойидан буён Алваро Арбелоа «қироллик клуби» бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг