Клопп «Ливерпул»га қайтишини инкор этмади
Германиялик мутахассис 2015 йилдан 2024 йилгача мерсисайдликларни бошқарганди.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпул» клуби собиқ бош мураббийи Юрген Клопп мерсисайдликлар бошқарувига қайтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
«Мен ҳеч қачон Англиядаги бошқа жамоани бошқармаслигимни айтганман. Демак, агар қайтсам, бу фақат «Ливерпул» бўлади. Назарий жиҳатдан бу имконият мавжуд», — деди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, Германиялик мутахассис 2015 йилдан 2024 йилгача «Ливерпул»ни бошқарган. Унинг қўл остида мерсисайдликлар 2019/2020 йилги мавсумда АПЛ, 2019 йилда эса Чемпионлар лигасига ғалаба қозонган.
Жорий мавсумда «Ливерпул» АПЛ турнир жадвалида 8-турдан сўнг 15 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист