locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Клопп Германия терма жамоасида катта ваколатларга эга бўлиши мумкин

Германия терма жамоасида катта ўзгаришлар кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Sports хабарига кўра, Юрген Клопп миллий жамоа бош мураббийига айланса, унга жиддий ваколатлар берилиши мумкин.

Манбага кўра, Клоппга жамоа ишини тубдан ўзгартириш ва қайта қуриш имконияти тақдим этилади. Шунингдек, у ўз мураббийлар штабини ҳам шакллантира олади.

Кутилишича, Клопп билан бирга унинг узоқ йиллик ёрдамчиси Петер Кравиц ҳам терма жамоага келиши мумкин. Пеп Лейндерс ва Жолт Лёв ҳам эҳтимолий номзодлар қаторида тилга олинмоқда.

Германия футбол иттифоқи Клопп орқали терма жамоанинг умумий ўйин услуби, тизими ва ёш футболчиларни ривожлантириш масалаларини қайта кўриб чиқмоқчи.

Руди Феллернинг келажаги эса ҳозирча тўлиқ аниқ эмас. Шу билан бирга, DFBда Феллер — Клопп тандеми камида Евро-2028гача самарали ишлаши мумкин деб ҳисобланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг