locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийига айланмоқда – манба

Томонлар ўртасидаги шартнома 2030 йилгача амал қилади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийига айланмоқда – манба
ФОТО: Getty images

«Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Германия футбол иттифоқи (DFB) билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришди ва яқин вақт ичида мамлакат миллий терма жамоасини бошқариши кутилмоқда. Бу ҳақда Sky Sport хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги шартнома 2030 йилгача амал қилади ва Марокаш, Португалия ҳамда Испания мезбонлик қиладиган 2030 йилги Жаҳон чемпионатини ҳам ўз ичига олади.

Клоппнинг тайинланиши Юлиан Нагельсманнинг Германия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Парагвайга мағлуб бўлганидан кейин истеъфога чиқиш қарори ортидан амалга оширилмоқда.

Хабар қилинишича, DFB раҳбарияти, Клопп ва унинг агенти ўртасидаги музокараларнинг якуний босқичи жума ва шанба кунлари Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг