Клопп Германия терма жамоа бошқариши мумкин – манба
Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль”нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, Клоппнинг ҳозирги “Red Bull” билан тузган шартномасида Германия терма жамоасини бошқариш имконияти пайдо бўлса, бир томонлама шартномани бекор қилиш ҳуқуқини берувчи махсус банд мавжуд.
Шу билан бирга, амалдаги бош мураббий Юлиан Нагельсманннинг келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Германия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Парагвай билан асосий ва қўшимча вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида мағлуб бўлганидан кейин мусобақани тарк этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист