locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Клаудио Раньери «Рома»ни тарк этди

У бош мураббий билан келиша олмай қолган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Клаудио Раньери «Рома»ни тарк этди
ФОТО: Getty images

Италиялик мутахассис Клаудио Раньери “Рома” маслаҳатчиси лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Италия ОАВ хабар беришича, 74 ёшли Раньери жамоа бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини билан юзага келган келишмовчилик сабабли “бўрилар”ни тарк этишга қарор қилган.

“Клуб Клаудиога “Рома” ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради. У жамоани жуда қийин даврда бошқарган ва биз унинг саъй-ҳаракатларидан доимо миннатдормиз”, — дейилади римликлар баёнотида.

Маълумот учун, “Рома” Италия чемпионатининг 33-туридан сўнг 58 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг