locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Киву: «Яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Муҳими, ғалаба қозондик»

"Интер" устози "Қайрат"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Киву: «Яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Муҳими, ғалаба қозондик»
ФОТО: Getty images

“Интер” бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган “Қайрат”га (2:1) баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

“Яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди, аммо бизда уч очко бор. Бу эса энг муҳими ҳисобланади. Ҳозирда 12 очко тўплашга муваффақ бўлдик. Айнан шуни истагандик. Чемпионлар лигасида ҳар доим қийин бўлган, ҳеч бир баҳс осон ўтмаган.

Баъзида биз яхшироқ ўйнашимиз мумкин бўлган вазиятда бироз шошиб қолдик. Аммо кейин ҳаммасини яхши бажардик, гол урдик ва ғалаба қозондик”, - дея Кивунипг сўзларидан келтиради УЕФА расмий сайти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг