locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Киву: \"Рақиб жамоа дарвозаси олдида тажовузкорлик етишмади\"

"Интер" устози "Монтеррей"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Киву: "Рақиб жамоа дарвозаси олдида  тажовузкорлик етишмади"
Фото: Getty Images

"Интер" клуби бош мураббийи Кристиан Киву жамоанинг "Монтеррей"га (1:1) қарши ўйиндаги ҳаракатлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Руминиялик мутахассиснинг "нерадзуррилар" бошчилигидаги дебюти клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тур ўйинига тўғри келди.

"Биринчи бўлимда ҳисобда ортда қолаётган бўлсак-да, яхши ўйнадик. Биз ақллироқ ҳаракат қилишимиз ва тез-тез офсайдга тушиб қолмаслигимиз керак эди.

Иккинчи бўлимда темпни пасайтирдик, аммо барибир бир нечта вазиятлар яратдик - рақиб дарвозаси олдида тажовузкорлик етишмади," - деди Киву DAZN'га берган интервьюсида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг