locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Киву: «Биз бу мавсумдаги барча ютуқларимиздан завқланмоқчимиз»

Аввалроқ миланликлар мамлакат чемпионлигини ҳам муддатидан аввал қўлга киритган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Киву: «Биз бу мавсумдаги барча ютуқларимиздан завқланмоқчимиз»
ФОТО: Getty images

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву Италия Кубоги финалида «Лацио» устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.

Аввалроқ миланликлар мамлакат чемпионлигини ҳам муддатидан аввал қўлга киритган эди.

«Бу мавсумда “Интер” икки совринни қўлга киритди ва биз бунга муносиб эдик, чунки жуда кучли мавсум ўтказдик. Ўзимиз, эришган натижаларимиз ва сўнгги йилларда босиб ўтган йўлимиз билан фахрланамиз. Шунингдек, доим қўллаб-қувватлаб келган ажойиб мухлисларимиз ва клубимиз учун ҳам хурсандмиз.

Биз бу мавсумдаги барча ютуқларимиздан завқланмоқчимиз. Чемпионат ва Италия Кубогида ғалаба қозонишни оддий ҳолат деб бўлмайди. Икки совринни бир мавсумда ютиш ҳеч қачон осон эмас», — деди Киву «Интер» расмий сайтига берган интервьюсида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг