locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Киву: «Бастони бизга кўп нарса беради»

Ҳимоячининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Киву: «Бастони бизга кўп нарса беради»
ФОТО: Getty images

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву «нерадзуррилар» ҳимоячиси Алессандро Бастонига «Реал» ва «Барселона» томонидан бўлаётган қизиқишлар ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Алессандро Бастони келажакда бизга кўп нарса беради. Унинг «Реал» ёки «Барселона»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар нормал ҳолат, чунки у дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири. Аммо у ҳозирги кундаги энг яхши футболчиларимиздан бири. Ва мен Бастони келажакда «Интер»га нима бера олишини биламан», — дея Кивунунг сўзларидан иқтибос келтиради Gazzetta dello Sport.

Ҳимоячининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда Алессандро Милан клуби сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва олти марта голли узатма амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг