Киран Триппьер фаолиятини Чемпионшипда давом эттиради
Англиялик таниқли ҳимоячи Киран Триппьер эркин агент мақомида «Вулверхэмптон» клуби сафига бориб қўшилади. Бу ҳақда нуфузли Sky Sports нашри хабар тарқатди.
Манбанинг билдиришича, футболчи бўлажак жамоаси билан икки мавсумга мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолайди. Шунингдек, келишувда контракт муддатини яна бир йилга узайтириш банди ҳам мавжуд бўлади. Келаси ҳафтада Триппьер таътилдан қайтади ва расмий ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтади.
Киран Триппьер «Манчестер Сити» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 35 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида «Бёрнли», «Тоттенхэм», Мадриднинг «Атлетико» ҳамда «Ньюкасл» каби қатор машҳур клуб шарафини ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, ортда қолган мавсум якунларига кўра «Вулверхэмптон» Англия Премьер-лигасини (АПЛ) тарк этиб, Чемпионшипга тушиб кетган эди.