locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Киран Маккенна «Ипсвич Таун»ни тарк этиши мумкин

Мутасадди жамоани Чемпионшипдан АПЛга олиб чиқди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ипсвич Таун» бош мураббийи Киран Маккенна жамоани тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ «тракторчилар» ушбу мутахассис қўл остида Чемпионшип турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб, Англия Премьер-лигасига йўлланмани қўлга киритган эди. Манба берган маълумотга кўра, юқори дивизионнинг бир қатор клублари мураббийга қизиқиш билдирмоқда. «Ипсвич Таун» Маккенна билан хайрлашишни истамаяпти, бироқ аллақачон унинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларнинг қисқа рўйхатини (short-list) шакллантирган.

Маккеннанинг фаолиятини давом эттириши учун энг эҳтимолий йўналиш сифатида «Кристал Пэлас» кўрилмоқда. Мазкур клубни ёзда Оливер Гласнер тарк этади. Бироқ «бурғутлар» номзодлар орасида Андони Ираолани ҳам кўриб чиқишлари мумкин. Басклар юрти вакили бўлган ушбу мутахассис ёзда «Борнмут»дан кетиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг