locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кир Стармер: «Жаҳон чемпионати учрашувларни ўзига хос қиладиган ҳақиқий мухлислар билан алоқани йўқотмаслиги лозим»

Буюк Британия бош вазири мундиал учун чиқарилган чипталар нархларини пасайтиришга чақирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ФИФАдан 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталар нархини кўпчилик мухлислар учун янада қулай қилишни сўради.

«ФИФАнинг чипта нархларини пасайтириш ҳақидаги қарорини олқишлайман. Аммо аввал ўзи ҳам чипта олиш учун пул жамғарган инсон сифатида ташкилотни яна-да кўпроқ иш қилишга чақираман. Чипталар ҳақиқатан ҳам оммавий бўлиши керак, Жаҳон чемпионати эса ўйинни ўзига хос қиладиган ҳақиқий мухлислар билан алоқани йўқотмаслиги лозим», — деб ёзди Стармер X ижтимоий тармоғида.

Аввалроқ Европа футбол мухлислари ассоциацияси ФИФАдан чипталарнинг ҳаддан ташқари қимматлиги сабаб уларнинг савдосини тўхтатишни талаб қилган эди. Шундан сўнг айрим чипталар нархи бир неча ўн баробарга арзонлашгани маълум бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг