Киммих: «ПСЖ»га қарши ўйин ҳақиқий футболга кўпроқ ўхшарди»
«Бавария» яримҳимоячиси «Арсенал»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty Images
«Бавария» яримҳимоячиси Йошуа Киммих жамоанинг Чемпионлар лигасида «Арсенал»га (1:3) қарши кечган ўйиндаги мағлубиятини мавсумдаги энг оғир учрашув деб ҳисобламаслигини тушунтирди.
«Менимча, биз учун энг қийин рақиб — «ПСЖ» бўлган. Айниқса, уларнинг футбол услуби туфайли. «Арсенал» эса бутунлай бошқа жамоа. Улар кўпроқ стандарт вазиятларга таянади ва узун узатмаларни ёқтиради.
«ПСЖ»га қарши ўйин ҳақиқий футболга кўпроқ ўхшарди. «Арсенал»га қарши баҳсда эса футболнинг ўзи эмас, балки ўйинни бошқариш асосий омил бўлди», — деди Киммих.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «ПСЖ»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Насрулло Каримов
Журналист