Киммих Германия терма жамоаси тарихига кирди
Йoзуа Германия миллий терма жамоасида 2016 йилда дебют қилган.
ФОТО: Getty images
«Бавария» ярим ҳимоячиси Йoзуа Киммих Германия миллий терма жамоаси сафида ўтказган ўйинлари сони бўйича энг яхши ўнликка кирди.
Футболчи Швейцарияга қарши ўртоқлик баҳси (4:3) немислар либосида 107-ўйинида қатнашди.
Шу тариқа, 31 ёшли футболчи мазкур кўрсаткич билан Киммих рейтингда 10-ўринга жойлашди. 9-поғонада 108 та баҳс ўтказган Юрген Клинсманн, 8-ўринда 113 та ўйин билан Филипп Лам, 7-ўринда эса 114 та учрашув билан Тони Кроос жойлашган.
Киммих Германия миллий терма жамоасида 2016 йилда дебют қилган. У ҳозирга қадар 107 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол ва 27 та ассист қайд этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист