locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Килиан Мбаппе жорий мавсумда «Сантьяго Бернабеу»да майдонга тушмоқчи эмас

Франциялик юлдуз мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари сабаб уй учрашувларини бойкот қилиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасининг жорий мавсумдаги қолган уй учрашувларида иштирок этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, футболчи мавсум якунга қадар «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтадиган ўйинларда қатнашишдан тийилишни афзал кўрмоқда. Буга мухлислар томонидан унга нисбатан билдирилаётган такрорий салбий муносабат ва хуштакбозликлар сабаб бўлган.

Франциялик форвард Ла Лиганинг 35-тури доирасида «Спотифай Камп Ноу»да ўтган «Барселона»га қарши баҳсни (0:2) ҳам ўтказиб юборган эди. Дастлаб Мбаппенинг 24 апрелдан буён жароҳат сабабли ўйнамаётгани ва «Эль Класико» олдидан ўтказилган машғулот якунланишига беш дақиқа қолганида ноқулайлик сезгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ бошқа бир тахминга кўра, Мбаппе ўйинни заҳира ўриндиғида бошлашини билгач, машғулотни тарк этган бўлиши мумкин.

Ҳозирги вақтда Мадрид клуби ҳужумчининг жароҳатдан сўнг сафга қайтиш муддатлари бўйича аниқ маълумотга эга эмас.

Мавсум якунида «Реал»ни қуйидаги учрашувлар кутмоқда:

  • «Овьедо» билан — 14 май (уйда);
  • «Севилья» билан — 17 май (сафар);
  • «Атлетик» билан — 23 май (уйда).
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг