Килиан Мбаппе жаҳон чемпионатлари тарихида мутлоқ рекорд ўрнатди
Франция миллий терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе мундиаллар тарихидаги 8 та учрашувда ғалаба тўпини киритган илк футболчига айланди ва ушбу кўрсаткич бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда OptaJoe хабар бермоқда.
27 ёшли Мбаппе ЖЧ-2026 чорак финалидан ўрин олган Марокашга қарши баҳсда (2:0) ҳисобни очиб, жамоасига ғалаба тақдим этган эди.
Айни дамда Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 доирасида майдонга тушган 6 та учрашувида ўз ҳисобига 8 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг амалдаги чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. “Альбиселесте” 2022 йили Қатарда ўтган мундиал финалида Франция жамоасини мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритганди (асосий вақт — 3:3, пенальтилар серияси — 4:2).