Килиан Мбаппе МЛСга ўтиши мумкинлиги ҳақида: «Девид Бекхэм мен билан бу ҳақда гаплашиб туради»
Франция терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе келажакда МЛСга ўтиши мумкинлиги борасидаги имкониятларни баҳолади.
«Мураббий бўлиш ҳақида ўйламаяпман, мен шунчаки бу ўйинни яхши кўраман, унинг майда деталларигача тушунишни ва ўрганишни ёқтираман.
Қўшма Штатларда бизникидан фарқ қиладиган бошқача маданият бор. Менга ҳар доим мақсад ва амбициялар чегара билмайдиган маданият ёққан. Фаолиятим якунланишидан олдин бу ерга келаманми? Эҳтимол, билмайман. Девид Бекхэм мен билан бу ҳақда гаплашиб туради (жилмайиб)», — дея Мбаппенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RMC Sport.
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Девид Бекхэм МЛСда иштирок этувчи «Интер Майами» футбол клубининг ҳаммуассиси ҳисобланади.
Якунланган мавсумда Мбаппе «Реал» сафида барча турнирларда 44 та ўйин ўтказиб, 42 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.