locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Килиан Мбаппе: «Марказий ҳимоячи — энг осон, яримҳимоячи — энг қийин позиция»

«Реал» ҳужумчиси майдондаги энг осон ва энг қийин позициялар ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе футбол майдонидаги энг осон ва энг қийин позициялар ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Менимча, марказий ҳимоячи бўлиш — энг осон позиция. Чунки сени ҳар томондан шерикларинг суғурталаб туради, ҳатто учта марказий ҳимоячи бўлиб ўйнаш ҳам мумкин. Бу 40 ёшли футболчи Европанинг энг йирик клубларида ўйнай оладиган ягона позициядир. 40 ёшли ҳужумчиларни эса аллақачон "сўйишга" (карьерасини тугатишга) жўнатишади.

Яримҳимоячи — футболдаги энг қийин позиция. Ҳужумчисиз ғалаба қозониш мумкин, ҳимоячисиз ғалаба қозониш мумкин, дарвозабонсиз ҳам ғалаба қозониш мумкин, аммо яхши ярим ҳимоячисиз жамоангизда мувозанат бўлмайди», — дея Мбаппенинг сўзларини RMC Sport нашри келтирмоқда.

Маълумот учун, Килиан Мбаппенинг ўзи жорий мавсумда Ла Лигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол уришга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг