Кили Гонсалес – «Интер Майами» бош мураббийи
«Интер Майами» МЛС чемпионати жадвалида 39 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
«Интер Майами» жамоанинг янги бош мураббийи номини маълум қилди.
Клуб Кристиан Альберто «Кили» Гонсалес билан келишувга эришилганини эълон қилди. У жамоанинг янги бош мураббийига айланади.
Янги бош мураббий ва унинг штаби етиб келгунга қадар жамоани вақтинча Гильермо Ойос бошқаришда давом этади.
«Интер Майами» Ойосга алоҳида миннатдорлик билдирмоқчи. У апрель ойида бошланган ўтиш даврида жамоани бошқаришга рози бўлиб, клуб учун қилган меҳнати ва тўлиқ фидойилигини намойиш этди», — дейилади клубнинг расмий сайтидаги баёнотда.
Айни пайтда «Интер Майами» МЛС чемпионати жадвалида 39 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист