locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кьеза \"Наполи\" билан музокараларни бошлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кьеза "Наполи" билан музокараларни бошлади
Фото: Getty Images

"Ливерпуль" вингери Федерико Кьеза фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, "Наполи" "Ювентус"нинг собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи.

Неаполликлар футболчининг агенти билан эҳтимолий трансфер борасида дастлабки музокараларга киришди.

Шу ўринда Федериконинг ўзи Италияга қайтишга тайёр, чунки у "Ливерпул"нинг асосий ўйинчиси эмас.

27 ёшли ярим ҳимоячи 2024 йилнинг ёзида "мерсисайдликлар" сафига ўтганди.

Ўтган мавсумда Кьеза 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг