Кьеза Италия миллий жамоасининг таклифини рад этди
Италияликларни олдинда ЖЧ-2026 саралаш учрашувлари кутиб турибди.
ФОТО: Getty Images
Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Федерико Кьеза Италия миллий жамоасининг ноябрь ойидаги ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида иштирок этиш таклифини рад этди. Бу ҳақда бош мураббий Женнаро Гаттузо маълум қилди.
«Мен у билан тез-тез суҳбатлашаман. Бир-биримизнинг қарорларимиз ва муаммоларимизни ҳурмат қилишимиз керак. Биз доим очиқ мулоқот қиламиз ва мен унинг фикрини ҳурмат қиламан. Бошқа ҳеч нарса айта олмайман», — деди Гаттузо.
Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Италия миллий жамоаси ноябрь ойидаги FIFA кунларида Молдова (13 ноябрь) ва Норвегия (16 ноябрь) билан тўқнаш келади.
Насрулло Каримов
Журналист