locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кьеза А Серияга қайтишни хоҳламади

У мерсисайдликлар сафида қолишни истади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кьеза А Серияга қайтишни хоҳламади
ФОТО: Getty images

"Ливерпуль" ҳужумчиси Федерико Кьеза Италияга қайтиш таклифларини рад этди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Манбага кўра, 27 ёшли вингер ёзги трансфер ойнасида уни ижарага олишни хоҳлаган "Интер" ва "Наполи" клубларига розилик бермади.

Италиялик футболчи бош мураббий Арне Слот олдида ўзини намоён этишга қатъий бел боғлаган.

Жорий мавсум АПЛда Кьеза 3 та ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол урди. Унинг ягона голи ҳам жамоанинг илк турда ғалаба қозонишига жуда катта ҳисса қўшди. Италиялик вингернинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг