locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кевин Де Брюйне янги клубини танлади. Белгиялик ярим ҳимоячи Италияга йўл олиши мумкин

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Кевин Де Брюйне янги клубини танлади. Белгиялик ярим ҳимоячи Италияга йўл олиши мумкин
Расм: gettyimages.com

«Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне «Наполи» жамоасига ўтишга розилик берди. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Маълумотларга кўра, томонлар орасида дастлабки музокаралар бўлиб ўтган ва улар давомида 33 ёшли белгиялик футболчи оиласи билан бирга Неаполга кўчиб ўтишга тайёр эканини маълум қилган. Бироқ ушбу трансфер фақат «Наполи» футболчининг молиявий талабларини қондирсагина амалга ошади. Якуний қарорни клуб президенти Аурелио Де Лаурентис қабул қилади.

Шунингдек, Де Брюйне агар «Наполи»га ўтиш амалга ошмаса, Италия А Сериясида фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган бошқа вариантларга ҳам эга экани айтилмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг