locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кевин Де Брюйне МЛС клублари қизиқиш доирасига тушди

Бельгиялик футболчи фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Наполи»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин: МЛСнинг бир нечта клуби 34 ёшли бельгиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира хабар берди.

Де Брюйненинг «Наполи» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, унда ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш опциияси ҳам мавжуд. Бироқ ўйинчи ўз келажаги борасида ҳали якуний қарорга келгани йўқ. Ярим ҳимоячи 2025 йилда «Манчестер Сити»дан эркин агент мақомида «Наполи» сафига келиб қўшилган эди.

Якунланган мавсумда у неаполликлар сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Кевин Де Брюйненинг айни пайтдаги бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг