locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кертис Жонс фаолиятини Миланда давом эттиради

Манбага кўра, мерсисайдликлар футболчини 35 миллион еврога сотишга рози бўлишган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кертис Жонс фаолиятини Миланда давом эттиради
photo: gettyimages

Миланликлар «Ливерпуль» футболчиси Кертис Жонснинг трансфери бўйича келишувга эришди, деб хабар бермоқда машҳур инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, мерсисайдликлар футболчини 35 миллион еврога сотишга рози бўлишган. Жонс тез орада тиббий кўрикдан ўтади.

25 ёшли англиялик футболчи билан шартнома 2027 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Жонс барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг