Керрик: «Осон ўйин бўлмади, биоз ҳозир натижалар айниқса муҳим бўлган мавсум палласидимиз»
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Керрик Англия Премьер-лигасининг 34-тури доирасида «Брентфорд»га (2:1) қарши кечган учрашув натижаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Ўйин вақт-вақти билан очиқ характерга эга бўлди. Биз баҳсни фантастик даражада бошладик: ўйин тизгинини назорат қилдик ва уни ғалабагача етказиб қўйишимиз керак эди. Бугун оқшом бизга осон бўлмади, бироқ ҳозир натижалар айниқса муҳим бўлган мавсум палласидимиз.
Каземиро жамоа учун бир нечта муҳим голларни киритди. Бруну, Гарри ва Каземиро ўртасида ажойиб ўзаро тушуниш мавжуд. Биз ўйинни тезкор бошлаш, хавфли ва креатив ҳаракат қилишни мақсад қилгандик — буни уддаладик. Таннафусга қадар қулай ҳолатга эга бўлиб олгандик.
Таннафусдаги ўзгаришдан сўнг ўйин назоратини давом эттирдик ва анча ишончли ҳамда мустаҳкам кўриндик. Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, лекин ўйлашимча, айрим вазиятларда назоратни яхшироқ ушлашимиз керак эди. Йигитлар ғалабани сақлаб қолиш учун катта тажриба намойиш этишди.
Ушбу уч очко биз учун жуда муҳим: «Лидс» билан ўйиндан сўнг қўлга киритилган иккинчи ғалаба — ажойиб натижа. Чемпионлар Лигасига қайтиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ: муайян босқичларда биз фаворит ҳисобланмасдик. Ҳозирда яхши ҳолатдамиз ва курашни давом эттириш учун турнир жадвалида имкони борича юқори поғонада якунламоқчимиз», — дея Керрикнинг сўзларини келтиради BBC.
АПЛнинг 34-туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» 61 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда.