locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Керрик «МЮ»га собиқ шогирдини олиб келмоқчи

Манкуниянликлар якунган мавсумда АПЛда учинчи ўринни эгаллади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Мидлсбро» яримҳимоячиси Ҳейден Ҳакни билан шартнома имзолашга қизиқиш билдираяпти. Футболчи билан муқаддам ушбу жамоада бирга ишлаган ва ҳозирда «қизил иблислар»ни бошқараётган Майкл Керрик ушбу трансфернинг асосий ташаббускори ҳисобланади. Бу ҳақда Northern Echo нашри хабар бермоқда.

Ортида қолган мавсумда Ҳейден Ҳакни барча турнирларда жами 41 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали беряпган маълумотларга кўра, ўйинчининг айни пайтдаги бозор қиймати 32 миллион еврони ташкил қилади. Унинг «Мидлсбро» клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсум натижаларига кўра «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг