Кэррик: «Фернандеш – жамоадаги муҳим шахс»
Фернандешнинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 40 млн еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Бруну Фернандешнинг жамоадаги келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Бруну бахтли ва фантастик футбол кўрсатмоқда. Бу унинг карьерасининг энг яхши палласидир. Энди унинг вазифаси – мавсумни юқори нотада якунлаш. У жамоамизда муҳим шахс ва лойиҳамизнинг ажралмас қисми», — деди Кэррик.
Ҳозирда «қизил иблислар» АПЛда 3-ўринда бормоқда ва жамоа 64 очко тўплаган. Бруну Фернандешнинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 40 млн еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист