Кене: \"Биринчи ўйиндаги хатодан кейин ухлай олмадим. \"Интер\" тўсиғидан ўтишимизга ишончим комил\"
"Бавария Мюнхен" ҳужумчиси Харри Кейн Европа чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинидан аввал Сан Сиродаги матбуот анжуманида қатнашди.
Ўйиндан кейин ухлай олмадим, айниқса имкониятларни қўлдан бой берганим учун, лекин вазият ярата олмасанг хавотирга тушиш мумкин. Вазиятлар яратиб, ундан гол уриб фойдаланаман деб кутяпман, мен тайёрман.
Менимча, нима бўлишидан қатъий назар етарлича мотивацияга эгамиз. Гарчанд биринчи баҳсда натижага эриша олмаган бўлсакда, бу сафар буни уддалай оламиз. Рақиб биздан жанг кутади, биз ўткан сафаргидан кўра яхшироқ ўйнашимиз керак. Мюнхендаги финал ҳуштагидан кейин ҳам биз яхши ўйнадик деган фикрда бўлдик ва жавоб ўйинида ҳаммасини тўғрилай олишга ишондик. Бир неча финалларда ўйнаганман ва бизнинг барча чизиқларимизда жуда ҳам тажрибали ўйинчилар жамланган. Тўп урар бўлишга эътибор қаратмаяпман. Жамоадошларимга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман. Ягона хавотирим учрашувлар фақат мен билан боғлиқ эмас, балки бутун жамоа билан боғлиқлиги. Майдонда боримни бериб, ўз даражамни кўрсатиш хоҳлайман. Эртага "жанг" бўлади, буни сабрсизлик билан кутяпман",-дейди Кейн