locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кенан Йилдиз «Арсенал»га ўтиши мумкин

Трансфер қиймати 80 миллион фунт стерлинг атрофида бўлиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кенан Йилдиз «Арсенал»га ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Ювентус» ҳужумчиси Кенан Йилдиз фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Давид Орнштейн хабар берди.

Манбага кўра, «Арсенал» туркиялик футболчининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Лондон клуби айни пайтда келишувни амалга оширишга яқин турибди.

Трансфер қиймати 80 миллион фунт стерлинг атрофида бўлиши мумкин. Йилдизнинг ўзи ҳам «Арсенал»га ўтишни истамоқда ва «Ювентус»ни тарк этиш жараёнини тезлаштиришга уринмоқда.

Агар келишув амалга ошса, Йилдиз «Арсенал»нинг ҳужум чизиғига қўшилади ва АПЛда ўзини янги даражада синаб кўриш имкониятига эга бўлади. Лондонликлар эса ёш ва иқтидорли футболчини таркибга қўшиб, ҳужум салоҳиятини янада кучайтиришни режалаштирмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг