Кэлвин Филлипс собиқ жамоасига қайтиши мумкин
Жорий мавсумда "Transfermarkt" экспертлари томонидан 10 млн еврога баҳоланган.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипс Англия Премьер-лигасининг бошқа бир вакили қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Журналист Жереми Кросснинг хабар беришича, 29 ёшли футболчини унинг собиқ жамоаси “Лидс” нишонга олган. “Товуслар” вакиллари Филлипсни ижарага олишни муҳокама қилмоқда.
Агар "Манчестер Сити" инглизнинг ҳафтасига 250 минг фунт (тахминан 285 минг евро) маошининг катта қисмини қопласа, келишув амалга ошиши мумкин.
Филлипсга Европанинг бошқа етакчи чемпионатларида ҳам талаб бор. Жорий мавсумда "Transfermarkt" экспертлари томонидан 10 млн еврога баҳоланган Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси майдонда атиги 7 дақиқа ўйнади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист