locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кьеллини Италия терма жамоасида янги лавозимга тайинланиши мумкин

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кьеллини Италия терма жамоасида янги лавозимга тайинланиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Ювентус»нинг собиқ ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Италия миллий жамоаси техник директори лавозимида Паоло Мальдинининг ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Паоло Мальдини ўз лавозимини тарк этиш арафасида.

Бунга унинг Андреа Пирлони терма жамоа бош мураббийлигига таклиф қилиш ташаббускори бўлгани сабаб бўлган. Бироқ Пирлонинг Россия букмекерлик компанияси билан амалдаги шартномаси туфайли унинг номзоди рад этилган.

Хабар қилинишича, Италия футбол федерацияси президенти Жованни Малаго техник директор лавозимига Жоржо Кьеллинини тайинлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кьеллини 2024 йилдан буён «Ювентус» клубида бошқарув тизимида турли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг