Келлехер «Ливерпул»га қайтмайди
У АПЛда 10 та “қуруқ” ўйин ўтказди.
ФОТО: Getty images
“Брентфорд” дарвозабони Куинвин Келлехер “Ливерпул”га қайтмайди. Бу ҳақда Liverpool.com хабар берди.
Маълум бўлишича, клуб унинг шартномасига қайта сотиб олиш бандини киритмаган.
Ирландиялик дарвозабон ўтган ёзда тахминан 20 миллион евро эвазига “Брентфорд”га ўтган. Қисқа вақт ичида асосий дарвозабонга айланди. У АПЛда 10 та “қуруқ” ўйин ўтказиб, кучли мавсум намойиш этди.
“Ливерпуль” клуби Алиссонга эҳтимолий трансферларни кўриб чиқмоқда. Келлехер ҳам номзодлар орасида бўлиши мумкин.
Шунингдек, Гиорги Мамардшвили ҳам етарлича ўйин амалиётига эга бўлиб, Арне Слот тизимида аста-секин ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист