locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича семинар ўтказилди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича семинар ўтказилди
Фото: Бунёдкор ПФК

Сўнгги йилларда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан тотализатор ва келишилган ўйинлар каби иллатларга қарши кураш юқори босқичга чиқди. Бу каби қингирликларнинг олдини олиш бўйича ҳам кўплаб жиддий ишлар амалга оширилмоқда. Бугун ҳалол ўйин принципларига амал қилмаётган инсонлар тегишли тартибда жазоланаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Куни кеча ЎФА махсус инспекцияси мутасаддилари одатдагидек, янги мавсум олдидан Анталияда қишки ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган бош жамоамиз аъзолари учун онлайн тарзда семинар ўтказди. Семинар давомида расмий мусобақаларда иштирок этадиган “Бунёдкор” футбол клуби жамоаларининг ҳеч бири шу кунга қадар бу каби қингир ишларга аралашмагани, ҳатто шубҳаланишга ҳам асос йўқлиги алоҳида таъкидланди. Шундай бўлса-да, турли хил ваъдаларга алданиб, келишилган ўйинларга йўл қўймаслик зарурлиги, унинг салбий оқибатлари ва қўлланиладиган чоралар тўғрисида тушунчалар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг