Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган заргар Роналдуга 1,3 млн долларлик соат совға қилди
Бу ҳақда Арабо Instagram саҳифасида маълум қилди.
ФОТО: Getty images
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган машҳур заргар ва Jacob & Co бренди асосчиси Жейкоб Арабо португалиялик футболчи Криштиану Роналдуга қиймати $1,3 млн бўлган соат совға қилди. Бу ҳақда Арабо Instagram саҳифасида маълум қилди.
«Яқин атрофда эдим, шунинг учун Роналдуга 1,3 млн долларлик соатни шахсан етказиб беришга қарор қилдим», — деб ёзди заргар.
Учрашув давомида Арабо «Ан-Наср» клуби ва Португалия терма жамоаси футболчисига қаҳрабо тусидаги Caviar Tourbillon соатини тақдим этди. Мазкур модель тўқ сариқ сапфир тошлари билан bezatilgan.
Розикжон Султонмуродов
Журналист