Кейн жорий мавсумда «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятларини баҳолади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Агар «Олтин тўп» ҳозир топширилганида, мен барибир унга лойиқ бўлардим деб ҳисоблайман. «Олтин тўп»ни олиш учун ҳозирда кимлар асосий даъвогар эканига назар ташласак, булар Майкл Олисе, Чемпионлар лигаси финалчи жамоаларининг ўйинчилари ва мен.
Аммо шу билан бирга, мен «Олтин тўп»га лойиқман деб даъво қиладиганлардан эмасман. Майдондаги натижаларим мен учун гапиришига ҳаракат қиламан.
Бу йил маросимнинг Лондонда ўтказилиши? Эҳтимол, бу мен учун яхши белгидир. Бу мукофотни ўзим туғилган шаҳарда қўлга киритиш мен учун янада алоҳида воқеа бўларди», — дея Кейннинг сўзларини келтиради Actu Foot ижтимоий тармоғи.