Кейн жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлар бешлигига кирди
Ҳарри ҳисобида 14 та гол бор.
ФОТО: Getty images
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши беш нафар тўпурар қаторидан жой олди.
ЖЧ-2026 1/8 финалида Мексикага қарши баҳсда пенальтини аниқ амалга оширган Кейн мундиаллардаги голлари сонини 14 тага етказди.
Шу тариқа, у афсонавий германиялик ҳужумчи Герд Мюллерга етиб олди ва жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида у билан биргаликда бешинчи ўринни бўлишиб турибди.
Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлар:
Лионель Месси — 20 гол;
Килиан Мбаппе — 19 гол;
Мирослав Клозе — 16 гол;
Роналдо — 15 гол;
Харри Кейн — 14 гол;
Герд Мюллер — 14 гол.
Розикжон Султонмуродов
Журналист