locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейн Уэльсга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Ҳужумчи тиззасида оғриқ сезган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кейн Уэльсга қарши ўйинни ўтказиб юборади
ФОТО: Getty images

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Уэльсга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Томас Тухель маълум қилди.

“Харри Уэльсга қарши ўйинда майдонга тушмайди. У «Бавария»даги сўнгги ўйинида тиззасида оғриқ сезган. Тўпга зарба бериш унга янада оғриқли бўлади, шу сабабли таваккал қилишни истамадик. Шу сабаб биз унга дам олиш имконини бердик. Ишончим комил, у Латвия билан ўйинга тайёр бўлади”, — деди Тухель.

Маълумот учун, Англия ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги навбатдаги ўйинини 14 октябр куни Латвияга қарши ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг