locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейн: «Шартномани узайтириш бўйича ҳеч қандай ҳавотир йўқ»

Англиялик футболчи келажаги ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кейн: «Шартномани узайтириш бўйича ҳеч қандай ҳавотир йўқ»
ФОТО: Getty images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн клуб билан шартномасини узайтириш бўйича кутилаётган музокаралар ҳақида гапирди.

«Жорий ва келаси ҳафтада музокара ўтказамиз. Бу очиқ муҳокама бўлади. Ҳеч ким шошилмаяпти ёки хавотирга тушмаяпти. Ҳозир бутун эътиборимни жамоа ва янги мавсумга қаратганман. Шартнома бўйича музокаралар жамоатчиликдан холи тарзда олиб борилади. Айтишга арзийдиган янгилик пайдо бўлса, барчасидан хабар топасиз», — деди 33 ёшли ҳужумчи.

Маълумот учун, Ҳарри Кейн 2023 йил июль ойидан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг