locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейн: «Олтин тўп»ни ютиш энг катта орзуим»

Кейн жорий мавсум Бундеслига доирасида 6 та ўйинда 11 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кейн: «Олтин тўп»ни ютиш энг катта орзуим»
ФОТО: Getty images

"Бавария" форварди Харри Кейн "Олтин тўп" совринини қўлга киритиш истаги борлигини айтиб ўтди.

"Мен учун "Олтин тўп"ни ютиш — жуда катта орзу. Аслида бу жамоавий соврин, чунки уни одатда Чемпионлар лигаси ёки Жаҳон чемпионати ғолибининг энг яхши ўйинчиси олади.

Айтайлик, бу совринни қўлга киритсам, бу ҳам индивидуал, ҳам жамоавий жиҳатдан ажойиб натижаларнинг самараси бўларди. Бу деярли идеал мавсум бўларди", — деди Кейн.

Эслатиб ўтамиз, Кейн жорий мавсум Бундеслига доирасида 6 та ўйинда 11 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг