Кейн «Олтин тўп» ҳақида: «73 та гол ўз-ўзидан гапиради»
Англиялик футболчи соврин ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty images
«Бавария» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн «Олтин тўп» соврини учун имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
«Мен ҳеч қачон ўзим ҳақимда кўп гапиришни ёқтирмаганман. Фақат шуни айтишим мумкинки, ўтган мавсум шахсий ва жамоавий жиҳатдан ажойиб ўтди. Бу, шубҳасиз, ҳаётимдаги энг яхши мавсум бўлди.
73 та гол ўз-ўзидан гапиради. Бу тарихдаги Мессининг 2011/12 йилги мавсумидаги 82 та голидан кейинги иккинчи натижа. Бундан жуда фахрланаман», — деди Кейн MARCA нашрига.
Форварднинг таъкидлашича, у «Олтин тўп» учун овоз бериш жараёнига таъсир қила олмайди. Кейн ўтган мавсум энди тарихда қолганини ва ҳозир барча эътиборини янги мавсумга қаратганини қайд этди.