locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейн «МЮ»га ўтиши мумкин

Харрининг "Бавария" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кейн «МЮ»га ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейннинг келажакда "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, "Тоттенхэм" собиқ форварди Алан Ширернинг тўпурарлик рекордини янгилаш учун АПЛда яна камида бир неча мавсум ўтказишни режалаштирмоқда. Футболчи ортга қайтадиган бўлса, “қизил иблислар” унга асосий харидорга айланади.

Ўз навбатида немис клуби ҳам уни жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Харри Кейннинг "Бавария" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Июль ойида мюнхенликлар ҳужумкор етакчиси 32 ёшни қарши олди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг