Кейн ЙЧЛ тўпурарлари орасида кучли 10 таликка кириб олди
«Бавария» ҳужумчиси «Реал»га қарши ўйинда битта голга муаллифлик қилди.
ФОТО: Getty Images
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн УЕФА Чемпионлар Лигасининг чорак финалидан ўрин олган Мадриднинг «Реал»ига қарши дастлабки баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, англиялик футболчининг Европанинг энг нуфузли клублар турниридаги гуллари сони 67 та учрашувда 51 тага етди. Кейн ушбу натижаси билан ҳар бири 50 тадан гол урган Муҳаммад Салоҳ ва Терри Анрини ортда қолдирди. Бу муваффақият Ҳарри Кейнга Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида яққол 10-ўринга кўтарилиб олиш имконини берди.
Жорий мавсумда 32 ёшли Кейн барча мусобақаларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 49 та гол ва 5 та самарали узатмага муаллифлик қилди.
Насрулло Каримов
Журналист