Кейн Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди — The Athletic
«Бавария» ҳужумчиси сифатида 2025/2026 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Ушбу мавсумда англиялик форвард мюнхенликлар сафида барча мусобақаларда 50 та учрашувда иштирок этиб, 58 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Бу натижа унинг «Бавария»даги аввалги икки мавсумидаги кўрсаткичларидан ҳам юқори бўлди.
«Гарри Кейнга мавжуд барча мукофотларни беришингиз мумкин эди — фақат статистиканинг ўзига қараб ҳам. 50 ўйинда 58 гол — бу ҳатто Месси ва Роналдунинг энг юқори даражадаги йилларини кўрганлар учун ҳам ҳайратланарли натижа».
Ҳозирда «Бавария» билан Кейнинг шартномаси 2027 йил июнигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфер баҳоси 65 миллион еврога тенг.