Кейн Европа топ-лигаларида хет-триклар сони бўйича топ-10да
Унда Бундеслигада “Бавария” учун 67 учрашувда 9 та хет-трик мавжуд.
ФОТО: Getty images
“Бавария” ҳужумчиси Харри Кейн Германия чемпионатининг 4-тур учрашувида учта гол урди.
Натижада англиялик форвард ўз жамоасига “Хоффенхайм”ни 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратишда ёрдам берди.
Кейн ҳисобида Бундеслигада “Бавария” учун 67 учрашувда 9 та хет-трик мавжуд. Ушбу кўрсаткич бўйича у клуб тарихида топ-3 таликка кирди ва 310 ўйин ўтказган Карл-Хайнц Румменигге билан тенглашди.
Кейндан юқори ўринларда Роберт Левандовски (14) ва Герд Мюллер (32 хет-трик) жойлашган.
У Европа топ-5 лигаларида 17 та хет-трик билан энг яхшилар топ-10 талигига кирди ва Луис Суаресни (16) ортда қолдирди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист