locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейн: «Бу менинг фаолиятимдаги энг яхши кечалардан бири бўлди»

Англиялик форвард беллашувда хет-трикка эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кейн: «Бу менинг фаолиятимдаги энг яхши кечалардан бири бўлди»
ФОТО: Getty images

“Бавария” ҳужумчиси Харри Кейн Германия Кубоги 2025/2026 мавсуми финалидаги ғалабадан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Ҳал қилувчи учрашувда мюнхенликлар “Штутгарт”ни 3:0 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу ўйинда футболчи хет-трик қайд этди.

“Бу менинг фаолиятимдаги энг яхши кечалардан бири бўлди, шубҳасиз. Ҳаммаси жуда ажойиб ўтди, финалдан катта ҳаяжондаман. Илгари бу клуб билан финалда қатнашган футболчилардан Германия Кубоги финали ҳақида кўп эшитганман. Жамоа ва мухлислар мен билан фахрланишини истадим. Финалда хет-трик қилиш — бу жуда алоҳида туйғу. Бундан беқиёс фахрланаман. Бу узоқ ва қийин мавсум бўлди. Уни шундай тарзда якунлаш — идеал”, — деди Кейн.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг