Кейн: «Бу мен учун унутилмас йил бўлди»
«Бавария» ҳужумчиси ўтган йилни сарҳисоб қилди.
ФОТО: Getty Images
Германиянинг «Бавария» клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн 2025 йил якунлари бўйича фикр билдирди ҳамда келгуси йилга оид режаларини маълум қилди.
«Бу мен ҳеч қачон унутмайдиган алоҳида йил бўлди. Яна бир улкан йилга тайёрман!» — деб ёзди Кейн.
Маълумки, 2025 йил ёзида Харри Кейн «Бавария» билан Германия чемпионлигини қўлга киритди. Бу 32 ёшли футболчининг профессионал фаолиятидаги илк соврини бўлди. Кейинчалик англиялик ҳужумчи клуб билан бирга Германия Суперкубогини ҳам ютди.
Жорий мавсумда Кейн барча мусобақаларда 30 та учрашувда майдонга тушиб, 33 та гол ва 4 та голли узатма муаллифига айланди.
Насрулло Каримов
Журналист